Қуролланган шахслар қишлоқда 22 кишини ўлдирди. Улардан 14 нафари болалар

0

Камерундаги қишлоққа қуролли ҳужум натижасида 22 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ» AFP’га таяниб.

Воқеа 14 февраль куни содир бўлган. Қуролланган шахслар инглиз тилида сўзлашадиган аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудга келган, мамлакатнинг қолган қисми эса асосан француз тилида сўзлашади.

Номаълум шахслар беш ёшдан кичик бўлган 9 нафар болани, ҳомиладор аёлни ва ўз болаларини кўтариб кетаётган 2 аёлни ўлдирган.

Камерундаги тўқнашувлар 2016 йилдан бери давом этмоқда. 2017 йилда Камеруннинг бир қисмида мухолифот ўзини ўзи республика деб эълон қилган Амбазонияни яратди. 2016 йилдан буён содир бўлган тўқнашувда 3 минг киши ҳалок бўлган, 500 минг киши қочқин бўлган.
daryo.uz

loading...