ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ШАКАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Ер юзида йилига ўртача 110. 000. 000 тонна шакар ишлаб чиқарилади.

2. Шакар туз каби озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқсиз ҳолатга келишига йўл қўймайди. У табиий консервант ҳисобланади.

3. Бананнинг етилган тури ҳали етилиб улгурмаганига нисбатан ширинроқ бўлади. Чунки банан таркибидаги крахмал шакарга айланади.

4. Ҳиндистон ва Бразилияда кўплаб автомобиллар бензин ўрнига спиртга ишлайди. Бу спирт эса лавлаги ҳамда шакарқамишдан тайёрланади. Бу ёқилғи экологик тоза.

5. Шакар солинадиган бир марталик пакетчаларни Нью-Йоркдаги кафелардан бири эгаси Бенжамин Эйзенштадт ўйлаб топган. Аммо пакетлар учун давлат патенти олишга улгурмади. Бошқалар бу ғояни ўзлаштириб олишди.

6. Ўрта асрларда Европада шакар дори сифатида қадрланган ва уни дорихоналарда сотишган.

7. Бир неча юз йиллар олдин шакар жуда қиммат турган. У қимматлиги боис ҳашамат ҳисобланган. Шакарни ўшанда фақат бойваччаларгина харид қила олган.

8. Шакар нафақат озиқ-овқат маҳсулоти саналади. Ундан тамаки маҳсулотлари, пластмасса кабиларни ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланишади.

9. Ўсимликлар ичида таркибида энг шакар кўпи араблар хурмоси ҳисобланади. Араб хурмосининг 33 фоиз қисми шакардан ташкил топади.

10. Шакарқамишдан тайёрланган шакар лавлагидан тайёрланганига қараганда организмга тезроқ мослашади.

11. Квадрат шаклидаги қадоқланган оқ қанд 19- аср ўрталарида Чехияда яратилган. Шу мамлакатда оқ қандга махсус ёдгорлик ҳам ўрнатилган.

12. Дунё бўйича энг кўп шакар истеъмол қиладиганлар бразилияликлар ҳисобланади.

13. Шакарни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш организмда инсулин кўп ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Бу ҳолат қандли диабет, ёки саратон хасталигини чақиради.

14. Олимларнинг тадқиқот натижалари шуни кўрсатганки, шакарни меъёрдан кўп ейиш авлоддан авлодга мерос сифатида ўтаркан.

15. Шакарқамиш поясининг бўйи 7-9 метргача етади.

16. Шакар организмга келиб тушгач, глюкоза ва фруктозага айланади. Одам танаси жами энергиянинг тенг ярмини айнан шакардан олади.

17. Дунё бўйича ҳисоблаганда, бир одам йилига ўртача 40 килограмм шакар истеъмол қилади.

18. Шакарни меъёрдан ортиқ истеъмол қилинганда, хотира сусая боради. Мия қариши тезлашади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...