“Адашяпмиз деб умид қиламиз”: иқлим исишининг “даҳшатли башоратлари” маълум қилинди

0

Глобал иқлим исиши кутилганидан кўра тезроқ амалга ошмоқда. Ҳатто тарихдаги энг иссиқ ой бўлган январнинг иссиқлари ҳам келажакда кутилаётган исишлар олдида ҳеч нарса эмас деб ёзмоқда Bloomberg.

Шу йилнинг январ ойи сўнгги 140 йил ичидаги энг иссиқ ой бўлди. Бу ойдаги ҳарорат XX асрдаги ўртача ҳароратдан +1,14 даража иссиқ бўлди.

Ҳарорат энг иссиқ бўлган 4 та январ охирги беш йилда кузатилди.

Феврал ойи бошида илк маротаба Антарктидада +20 даража ҳарорат қайд этилди.

Ўтган йили кенг қамровли иқлим моделлари, жумладан БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган моделлар ҳам, XXI аср охирида антропоген иқлим исиши 4-5 даражани ташкил этишини прогноз қилган эди, бу аввлаги прогнозлардан уч баробар кўпроқдир.

loading...