ДЕРАЗАМГА УРИЛАДИ ҚОР…

0

ДЕРАЗАМГА УРИЛАДИ ҚОР,
Жаранглайди жарангсиз кумуш.
Деразамга урилади қор,
Қор сингари оппоқ бўлди туш.

Бир ажойиб қор ёғар бу кеч,
Учиб тушар менинг йўлимга.
Менку сени эсламасдим ҳеч,
Сен тушасан аммо ёдимга…

Рауф Парфи

loading...