Эронни тарк этаётган компанияларга: “Бу ишингизни унутмаймиз”

0

Эрон ташқи ишлар вазирини ўринбосари Аббос Аракчи АҚШ санкциялари туфайли Эрон бозорини тарк этаётган хорижий компанияларни танқид қилди, дея хабар бермоқда “Анадолу”.

“Биз АҚШ Эронга нисбатан макмимал босим сиёсатини олиб бораётган кескин палладамиз. Албатта, Эрон халқи санкциялар пайтида уни ёлғиз қолдирганларни унутмайди. Бу компаниялар энди

Эрон иқтисодиёти учун устувор деб ҳисобланмайди”, – деди Аракчи давлат телеканалидаги чиқишида.

Унинг айтишича, иқтисодиётдаги асосий рол маҳаллий компанияларга тегишли бўлади.

“Агар хорижий компанияларга эҳтиёж туғилса, қийин пайтда бизни ташлаб кетмаганлар эътиборга олинади”, – дея таъкидлади вазир ўринбосари.

Аввалроқ LG ва Samsung компаниялари Эрон фирмалари билан тўхтатганини маълум қилган эди.

 

azon.uz

loading...