“SQB Insurance”: бошқарув ва сотув жараёнларига ИТ-технологиялари кенг жорий қилинмоқда

0

Бугун 18-февраль куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “SQB Insurance” суғурта компаниясининг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори ижроси доирасида суғурта компаниялари, жумладан, “SQB Insurance ” томонидан суғурта бизнесига инноватсион ёндашиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг талаб ва таклифлари асосида янги инноватсион суғурта хизматларини ишлаб чиқиш, бошқарув ва сотув жараёнларига ИТ-технологияларини кенг жорий қилган ҳолда миллий суғурта хизматлари бозорини ривожлантириш йўлида қатор ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

 

Компаниянинг 2019-йилдаги жадал ҳаракатлари тақдимот маросимида айтиб ўтилди. Ҳусусан, 2019-йил, 16-августда умумий суғурта соҳасининг барча 17 класси бўйича мажбурий ва иҳтиёрий суғурта турланирини амалга ошириш учун литсензияга эга бўлганлиги, Қорақалпоғистон ва тошкент шаҳрида ўз филлиалларини очиб уларни 14 тага етказгани маълум қилинди.

 

2020 йилнинг 1-январ ҳолати бўйича эса компания томонидан йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 21,1 млрд сўмни ташкил этади.

 

loading...