ТОШКЕНТДА МАСТ ЭРКАК МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМИНИ КАЛТАКЛАДИ…

0

 

Бу воқеа Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида содир бўлди. Шу йил 14 феврал куни кеч соат 23: 00 да туман ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига «Шодлик»маҳалласидаги квартираларнинг бирида катта жанжал юзага келгани ҳақида хабар беришди.

Айтилган ерга пост патрул хизмати ва миллий гвардия вакиллари етиб борди. Квартирадаги эркак 25 ёшли Б. А. бўлиб, ҳақиқатан ғирт маст ҳолда эди. Қўлида пичоқ. Милиционерлар уни тинчлантиришга ҳаракат қилишди. Шу тобда у миллий гвардия ходимларидан бирига жиддий тан жароҳати етказди. Шубҳасиз, шу заҳоти эркакни туман ички ишлар бўлимига олиб кетишди. Маълум бўлишича, Б. А. муқаддам судланган экан.

 

loading...