ТУРКИЯДА ЖАНГАРИЛАР ЖАЛЛОДИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ…

0

 

Туркиянинг Бурса шаҳрида мамлакат полицияси таркибидаги терроризмга қарши кураш бўлинмаси вакиллари дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи собиқ жаллодини қўлга олди. У 50 ёшли суриялик Абу Тақий аль-Шамий исмли эркак бўлиб, Бурсадаги қурилиш объектларидан бирида қўлга тушди. Шамий илгари жангарилар гуруҳи таркибида жаллод вазифасида ишлаган ва тинч аҳоли вакилларини шафқатсизларча қатл этиб келган. Ҳатто, жаллод фуқаролардан бирининг орқа миясига тўппонча тираб ўлдираётгандаги видеоролик интернетга ҳам тарқатилган. Яқиндагина жангарилар гуруҳидан кетиб тинч ҳаётга қайтишга аҳд қилган. У Туркияда газчи бўлиб ишга жойлашган. Орадан бир кун ўтиб полициячилар яна уч нафар жангарини қўлга олди.

 

loading...