Хитой Ташқи ишлар маҳкамаси: «АҚШ айғоқчилик бўйича дунёда тенгсиз​»

0
Қўшма Штатлар айғоқчилик бўйича дунёда тенгсиз, у ҳақиқий “ҳакерлар империяси”.
Хитой Ташқи ишлар маҳкамаси расмий вакили Гэн Шуан шундай баёнот берди, дейилади “ТАСС“ хабарида.
“Далилларнинг яна бир маротаба тасдиқлашича, АҚШ халқаро кибермуҳитда йирик йўлтўсар давлат ҳисобланади”, деди у.
Гэн Шуаннинг айтишича, АҚШнинг пинҳоний эшитиш тизими ҳар қандай қонунсизлик ва ҳадсизликдан ўтиб тушади.
Дипломат АҚШ ва Германия махсус хизматлари 120 мамлакатнинг махфий маълумотларидан воқиф бўлганига шу тариқа муносабат билдирди.
loading...