Хитойда коронавирусга қарши кураш доирасида пулларни йўқ қилишмоқда…

0

 

Хитой Марказий банки коронавирусга қарши кураш доирасида автобуслар, касалхоналар, бозорлар, умуман вирус кенг тарқалган ҳудудларда йиғилган пулларни ёқиб ташланиши ҳақида маълум қилди. Тижорат банкларига пулларни йиғиб Марказий банкка етказиш ҳақида кўрсатма берилди. Пулларнинг бир қисмини эса дезинфекция қилишади. Кейин орадан 14 кун ўтгач, яна муомалага чиқаришади. Аммо ёқиладиган пуллар миқдори ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Сўнгги маълумотларга кўра Хитойда жами 73 минг киши коронавирус юқтирган. Ўлим топганлар сони 1900 кишидан ошиб кетди.

 

loading...