Америка Сурияга 300 дан зиёд машинада қурол-яроғ жўнатди…

0

 

Шу ҳақда Россиянинг Суриядаги ёвлашган томонларни яраштириш маркази раҳбари контр-адмирал Олег Журавлев расман маълум қилган. Журавлевнинг гапига кўра, Америка 2020 йил январидан то шу кунга қадар Ироқдан 13 та ҳарбий колоннани Сурияга йўналтирган. Колонна 80 тадан кўпроқ бронетехника, 300 дан зиёд қурол ортилган машиналардан иборат. Бу қуроллар эса турк ҳарбийлари ва Суриядаги тинч аҳоли вакилларини ўққа тутиш мақсадларига хизмат қилмоқда. Қуролнинг аксарияти жангариларга сотилмоқда.

Феврал аввалида Хасеке вилоятида АҚШ ҳарбийлари ва суриялик тинч аҳоли вакиллари ўртасида тўқнашувлар юзага келган. Одамлар бронемашиналарда ўтирган ҳарбийлардан тезроқ юртидан кетишни талаб қилишди. Бунга жавобан Америка ҳарбийлари уларга қарата ўт очган. Оқибатда бир ўсмир ҳалок бўлган. Яна бир эркак оғир яраланган. Қолган одамлар ҳам қараб туришмади. Америкаликларни ўққа тутишди. Машиналарга ўт қўйишди.

 

loading...