Андижонда блогерни яна калтаклашди. У мачит ёнида спиртли ичимлик сотаётганларни танқид қилган экан… (ВИДЕО)

0

 

Андижон вилоятида яна блогер Отабек Нуриддинов катта жанжалга ўралашиб қолди. Уни бу сафар мачит ёнида спиртли ичимликлар билан савдо қилувчи дўкон очган тадбиркор аёлнинг ўғиллари калтаклашди.

Бу воқеа Андижон вилояти Асака туманида бўлиб ўтди. Блогернинг айтишича, шу ҳақдаги материални эълон қилгач, онасига кимдир қўнғироқ қилиб у билан учрашиш нияти борлигини айтган.

— Тадбиркор аёл икки ўғли билан ёнимга келди, — дейди блогер. — Ўғилларидан бири мени калтаклади. Кейин улар машинамга ҳам зиён етказа бошлашди. Айтишдики, агар бу ҳақда милицияга шикоят қилсам, мени ўлдириб юборишаркан. Маълум бўлишича, улар онамнинг телефон рақамини милиция бўлимидан олишибди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Отабек Нуриддинов бировни ҳақорат қилганлик, майда безориликда айбланиб 13 миллион сўм миқдоридаги жаримага тортилган. Бундан ташқари, 15 кеча-кундузга қамаб ҳам қўйилганди.

upl. uz

loading...