АНГЛИЯЛИК 19 ЯШАР ҚИЗНИНГ БЎЙИ АТИГИ 76 САНТИМЕТР. НИМА БЎЛГАН УНГА?..

0

 

Англиянинг Чешир графлигига қарашли Уоррингтон шаҳрида яшовчи 19 ёшли Жоржия Ранкин исмли қиз болалигидан «скелет дисплазияси» хасталигидан азоб чекади. Айтишларича, болалигида суяклари бир-бирига чиппа ёпишган ҳолда қолиб кетган. Шунинг оқибатида қизнинг бўйи ўсмай қолган. 13 ёшида жуда оғир жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Бунинг оқибатида Жоржия бир умр ногиронлар аравачасига михланганча қолиб кетди. Жарроҳлик амалиётига қадар танасидаги оғриқлар чидаб бўлмас даражада кучли эди. Амалиётдан кейин оғриқлар ҳийла пасайди. Шунисига ҳам шукр.

Бошланғич синфда ўқиётган маҳал бўйи паканалиги оддий ҳол деб ҳисоблаганди. Адашган экан. Улғайгач, ёлғизликдан қийнала бошлади. Чунки Жоржияни тенгқурлари дугона сифатида қабул қилишмади. Бу ҳам бўйи паканалиги туфайли. Шу оғриқлар ва аламлар етовида балоғатга етди. Фақат бўйи 76 сантиметрлигича қолиб кетди. Жоржия барибир афсус чекмади. Ҳозир у ўзи учун ёқимли машғулот топган. «YouTube» да канал очган. Канални макияжларга бағишлаган. Айни кунда канал аъзолари 700 минг кишидан ошиб кетган.

— Мен бу ҳаётда ўзимга тўғри келадиган кийим топа олмай қийналаман, — деди қиз. — Тўғри келадигани болаларники. Шу нарса менга кўпинча алам қилади…

Оғриқлар эса барибир бор. Кучли улар. Жоржия худонинг берган куни дорилар билан яшашга маҳкум. Бироқ атрофдагиларга оғриқларини ошкор этмаслик учун жилмайиб юришга мажбур бўлади.

Астағфирилло!!!

 

loading...