ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ТОШБАҚА ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Тошбақа ер юзида 220 миллион йил олдин пайдо бўлган.

2. Ҳозирги тошбақаларнинг ота-боболари тишга эга бўлган эмас. Кейин улар бошини тоши остига беркитишни ҳам билишмасди.

3. Тошбақа устида ҳимоя воситаси ҳисобланмиш тошга эга бўлса ҳам барибир кушандалари йўқ эмас. Масалан, қоплонлар ўзининг узун қўллари билан тош остидаги бошни жуда осонликча тутиб ола билади.

4. Ер юзидаги энг йирик тошбақа сифатида тоши терига ўхшаш тошбақа тури тилга олинади. Уларнинг соф вазни улғайгач, 1 тоннагача етади.

5. Қадимда қирилиб битган архелон зотли тошбақаларнинг вазни эса 2 тоннагача етарди.

6. Тоши терини эслатувчи тошбақа турининг гўшти заҳарли. Чунки у заҳарли медузалар билан озиқланади.

7. Айрим тошбақалар 100 йилгача умр кўради.

8. Тошбақа одамнинг қиёфасини эсда сақлаб қолиш ва уларни бир-биридан ажарата билиш хусусиятига эга.

9. Тошбақалар Антарктидадан бошқа барча материкларда умр кечиради.

10. Тоши терига ўхшаш тошбақа тури океанда бир километр чуқурликкача шўнғий олади.

11. Урғочи тошбақа қанчалар йирик бўлса, тухуми ҳам йириклаша боради.

12. Сувда ҳаёт кечирувчи тошбақалар латифаларда айтилганидек секин ҳаракатланмайди. Улар соатига 30-35 километр тезликда ҳаракатланади.

13. Ботқоқ тошбақалари очликка чидашда тенгсиздир. Керак бўлса улар 4-5 йиллаб оч юра олади. Ўлмайди.

14. Йирик денгиз тошбақалари дельфинлар тилини тушунади. Бу олимларнинг тадқиқотларида ўз исботини топган.

15. Ўрта ер денгизида яшовчи тошбақалар ҳаёти учун хавф туғилса, худди илон каби вишиллай бошлайди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...