Англиялик йигит жонидан тўйиб кунларнинг бирида ўзини отиб қўйди. Аммо…

0

 

 

1983 йили англиялик Жорж исмли йигит 19 ёшга тўлди. У болаликдан руҳий хасталикдан азоб чекарди. Хасталик эса кунига кўп маротаба душ қабул қилиши, юзлаб марта қўл ювишида ҳам ўз аксини топганди. Руҳий хасталик туфайли мактабни ҳам ташлаб отган. Муносиб иш ҳам тополмаган. Шундай кунларнинг бирида онаси азбаройи тўйиб кетганидан Жоржга шундай деди:

—                Сенинг ҳаётинг бир тийинга қиммат. Бировга фойданг тегмаса. Ғирт жинни бўлсанг. Бу кунингдан ўлганинг яхшийди…

Бу руҳан хаста йигитга ҳам жуда ёмон таъсир қилди. Ҳаётнинг умуман қизиғи қолмади. Қўлига тўппонча олди-да, кўздан пана жойда тўппончани оғзига тиқди-ю, тепкини босди. Бундай маҳалда одам қандай аҳволга тушиши мумкин? Албатта, ерга юзтубан қулайди. Ҳаммаёқ қонга тўлади. Ўқ жон ерига теккан бўлса, ўша заҳоти омонатини худога топширади. Бироқ Жорж ўлмай қолганди. Ўқ ичкарида қолган бўлса-да, у тирик эди. Касалхонага ётқизишди. Жарроҳлар ўқни олиб ташлашди. Ўқ бош миянинг чап тарафини йўқ қилган экан. Жорж анча вақт касалхонада ётиб даволанди. Шунда пайқадики, фикрлаши буткул ўзгарган. Ҳадеганда душга тушгиси, юз марталаб қўлини ювгиси келмай қолибди. Врачлар ҳам текшириб кўриб, у руҳий хасталикдан халос бўлганини аниқлашди. Маълум бўлишича, йигитни ўлдириши керак бўлган ўша ўқ бош миянинг руҳий хасталикка йўлиққан қисмини йўқ қилган экан.

Жорж кўп ўтмай, касалхонадан чиқди ва коллежга ўқишга кириб, уни аъло баҳога тугатди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...