Олий таълим вазири ўринбосари: «Бу йил давлат грантлари икки баробар оширилади»

1

Халқаро пресс-клубнинг 2020 йил Давлат дастурига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. У ижтимоий соҳага бағишланди.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов тадбир давомида олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида қабул қилиш оширилишини айтиб ўтди.

“Бу йил давлат грантлари икки баробар оширилади. Улар асосан математика, кимё ва геология йўналишларига берилади.

Биз бу йил Олий ўқув юртларига қабул тестлари саволлари осон бўлади деб айта олмаймиз, чунки ҳозир ҳам улар қийин эмас”, – деди у.

Бундан олдин, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини янада соддалаштириш мўлжалланаётгани хабар қилинганди.

кун.уз

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Узоқбой Бегимқулов хозир тиббиёт ходимлари хозир кишлоклард умуман етишмйди Сабаби контракт туловлари жуда хам киммат ва куп йиллар укишни таълаб килади Бунака муаммолар кишлокларда айникса Навоий вилоятининг Нурота туманида куп учрайди,Мутахасислар етишмаслиги хисобига Пенсионерлар 2-2,5 штат бирлигида ишлаб келмокда улар яна ишласалар 2-3 йил ишлаши мумкин кейин чарчашадилар Табиий фанларга келсак улар контракт туловлари билан хам укийверишади Хозирги кунда мактабларда уларга иш кам куписи ишсиз юришибти ёки кам штат бирлигида ишлаб келмокда Бундан ташкари кишлок ишхоналарида юристлар хам етишмайди уларнинг урнига хам пенсионерлар ишлаб келмокда Бир Карорга келишдан олдин РЕСПУБЛИК БУЙИЧА ТАХЛИЛ УТКАЗИШ КЕРАК

Comments are closed.