ТУРК ҚЎШИНЛАРИ ИДЛИБДА СУРИЯ АРМИЯСИГА ҚАРШИ ҲУЖУМЛАРНИ БОШЛАДИ…

0

 

Суриянинг Идлиб вилоятида Туркия қўшинлари Башар Асад армиясига қарши қақшаткич ҳужумларни амалга оширишга киришди. Ҳарбий операциялар вилоятнинг Найроб аҳоли яшаш пунктида олиб борилмоқда. Шу ерга Туркиянинг ҳарбий техникалари ҳам яқинлашиб келмоқда. Ҳужумларда Суриядаги мухолифатчи кучлар отрядлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Танклар олдинги сафларда ҳаракатланмоқда. Оғир артиллерия зарбалари кузатилмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирга қадар турклар Сурия армиясининг иккита танкини йўқ қилган. Яна пиёда аскарларга тегишли ҳарбий машина қўлга олинган.

Туркларнинг мўлжалига биноан Найроб эгаллаб олингач, мухолифатчи кучлар ихтиёрига топширилади.

Сўнгги маълумотларда айтиладики, Найроб тепасида Россияга қарашли қирувчи самолётлар ҳам пайдо бўлган. Улар ҳозирча турк ва мухолифатчи кучларнинг Башар Асад армиясига қарши ҳужумларини кузатиш билан кифояланмоқда.

 

loading...