Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 21 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугунги кунингиз буюк бўлмаслиги мумкин. Аммо ташвишли ҳам бўлмайди. Ҳамма ишларингиз режа бўйича амалга оша боради. Муҳаббатда ўзингизча фантазияларга берилишдан тийилинг. Жуфтингизга сабр ва матонат билан муносабат юритинг. Ахир, уни севасиз-ку! Тўғрими? Аёллар, қизларга ташқи қиёфасига ўзгартиш киритиш вақти етди. Баҳорни янги қиёфада қарши олинг. Кечқурун ёлғиз қолинг. Тўғри овқатланинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

21 феврал куни қатъий график бўйича иш тутишингиз талаб этилади. Муҳим ишларга ўта жиддий муносабатда бўлинг. Чарчасангиз ҳам раҳбарларингизга сездирманг. Агар ҳамкасбларнинг суҳбатлари жонингизга теккан бўлса, ёлғиз қолинг. Асосийси, ҳеч кимга қўпол муносабатда бўлманг. Бу катта жанжалга сабаб бўлиши мумкин. Кўп бўлмаса-да, ҳарқалай бугун даромад кўришингиз тайин. Кечқурун қариндошлардан бири сизни олқишларга кўмишни ният қилган.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Тишларингизда муаммо туғилиш эҳтимоли сезилмоқда. Зудлик билан стоматологга учрашишингиз керакка ўхшайди. Кечқурун дўстлардан бири билан жиддий суҳбат кутади. Сизни дўстингиз хаёлингизга ҳам келмаган гапни тилга олганликда айблаши мумкин. Муҳим ҳужжатлар, қимматбаҳо қоғозлар билан эҳтиёткорона муносабат юритинг. Кўча овқатига қайралиб ҳам қараманг. Заҳарланишингиз хавфи бор.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

21 февралда эрталабдан таътилга чиқиш, саёҳат ҳақида орзулай бошлайсиз. Лекин рўпарангизда бошлиғингизнинг жаҳлга йўғрилган қиёфаси намоён бўлгач, орзулар қаергадир олисларга учиб кетади. Чунки сиз ишга кечиккан бўлиб чиқасиз. Ишларингиз ўлда-жўлдалиги суҳбатнинг асосини ташкил этади. Руҳан ҳозирлик кўриб қўяверинг. Оилалилардан кимгадир бир одам ўз муҳаббатини изҳор эта бошлаши мумкин. Агар шундай бўлиб чиқса, у одамга тўғри йўлни кўрсатиб қўйишингиз тавсия этилади.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Кунингиз маданий тарзда кечиши кутилмоқда. Санъат кишиси бўлсангиз, кино, учрашувлар, тақдимот маросимлари оёғингиздан олиши тайин. Лекин ҳар бир лаҳзангиз қувончли ўтади, ишонинг. Ўзингизни худди эртаклар оламига тушиб қолгандек ҳис этасиз. Хавфли вазиятларда қолиб кетишни истамасангиз, ишдан кейин уйга ҳар кунги таниш рақамли транспортда қайтинг. Кечқурун орзуингиздаги бир нарсага эришишингиз кутилади. Буни оила аъзоларингиз сюрприз сифатида ҳозирлаб қўйган бўлиб чиқади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

21 феврал куни энг муҳим режаларингиз муваффақиятли равишда ҳаётга тадбиқ этилишига гувоҳ бўласиз. Вужудингиздаги энергетика заҳираси жуда катта. Демак, сира иккиланмай, йирик лойиҳаларга қўл ураверсангиз бўлади. Фақат ижод кишиларига бугун қийинроқ бўлади. Илҳом париси юз кўрсата қолмайди. Майли-да, худонинг куни кўп. Эртага албатта уни тутиб олишингизга шубҳа йўқ. Кун давомида истеъдодингизни бошқаларга кўз-кўзлашдан тийилманг. Кўриб қўйишсин.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Бугун ишхонангизга қандайдир бошқача кайфиятда кириб келасиз. Сизда қўрқувнинг ўзи бўлмайди. Арзимас сабаб билан ҳамкасбларни танқид остига ола бошлайсиз. Раҳбарларнинг саволларига ҳам одатдагидан қўполроқ оҳангда жавоб қайтарасиз. Эҳтиёт бўлинг. Охири вой бўлмасин. Муҳаббатда оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам кечга қадар муаммоларга қарши курашиб чарчайди. Ким бугун куннинг иккинчи ярмида саёҳатга отланса, албатта муваффақиятга эришади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

21 февралда мабодо қаршингизда лавозими ҳам, даражаси ҳам юқори шахс пайдо бўлса, секин ўзингизни четга ола қолинг. Чунки бугунги эмоционал ҳолатингиз ундайлар билан баҳслашишга ярамайди. Ютқазиб қўйишингиз мумкин. Дўстлар билан учрашиб суҳбатлашиш, шаҳарни пиёда кезиш каби амаллар муваффақиятли ва хайрли кечади. Моддий аҳволингизни яхшилаш билан жиддийроқ шуғулланинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун асосан тафаккурга бўйин эгган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Туйғуларга асир бўлишдан сақланинг. Улар сизни боши берк кўчага киритиб қўйишга ярайди холос. Айниқса, муҳаббат сизни гўё девонага айлантириб қўйган бўлса, бу ҳолатдан фақат тафаккургина сизни олиб чиқиб кета олади. Куннинг иккинчи ярмида саломатликни асрашга эътибор қаратинг. Айниқса, юракни эҳтиёт қилинг. Пулларингизни ҳисоб-китобда ушланг. Жонингиз омон бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

21 феврал куни ташқи қиёфангиз ҳам, ички оламингиз ҳам ҳавас қилса арзигулик даражада бўлади. Ишларингиз шу қадар муваффақиятга тўла ҳолда якун топадики, айрим ҳамкасблар табриклашга-да мажбур бўлади. Аммо улар орасида ҳасадгўйлари борлигини ҳам унутиб қўйманг. Уларга юқорироқдан туриб муомала қилаверинг. Токи ўз ўрнини билсин. Кофе ва спиртли ичимликлар бугун сизга дўстлик қилмайди. Витаминлар қабул қилинг. Улар иммунитетингизни кўтаради.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Бугун куннинг биринчи ярмидаёқ сизни бир-биридан ажойиб учрашувлар ва тақдимот маросимлари кутади. Бир сўз билан айтганда, бугунги кун бир умр хотирангизда муҳрланиб қолиши аниқ. Агар ким биландир баҳслашишни бошласангиз, олдин фактларни ўйлаб олган бўлинг. Уларсиз баҳсда мағлуб бўласиз. Молиявий аҳволингизни яхшилаш йўлида инжиқликлар кетмайди. Жиддий иш бажаришингиз ва шундай кайфиятда бўлишингиз керак. Кечқурун баъзи дўстларимизнинг хонадонига чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюриши эҳтимолга яқин.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

21 февралда метиндек ирода, куч, кайфият билан иш бошлайсизки, охири бахайр бўлади иншооллоҳ. Пул ҳақида ҳадеганда ташвиш чекаверишдан тийилинг. Ташвиш чекканингиз билан пулларингиз кўпайиб қолмайди. Ҳаракат керак, ҳаракат. Янги иш излаганларнинг иши юришмаслиги мумкин. Аммо бу ҳам ташвиш чекишга баҳона бўла олмайди. Бугун юришмаган бўлса, ўша иш эртага албатта юришади. Асосийси, ўзингизга қаттиқ ишонинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...