ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ИЛОН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Илон одамзод кўрганда қўрқув, жирканиш каби туйғулар пайдо бўлишига сабабчи ягона жонивордир. Илонлар ё заҳарли, ёки шунчаки хавфли бўлади.

2. Илон заҳри жуда мураккаб. Унинг таркибида асаб тизимини, юрак, қон томирларни ишдан чиқрувчи моддалар мавжуд.

3. Барча илонлар маҳлуқлар ҳисобланиб, улар ўлжасини тириклай ютади. Тишидан айрим ҳолатларда ўта йирик ўлжани бўлиш учун ишлатади.

4. Кўпчилик илонларнинг кўриш қобилияти деярли нолга тенг. Аммо сезги органлари аъло даражада ишлайди.

5. Сеткали илонлар зотига мансуб маҳлуқнинг узунлиги 10 метргача етади. Вазни эса 150 килограммдан ошади.

6. Оч йўлбарсранг ва тўқ йўлбарсранг илонлар ҳам энг йирик илонлар турига киради. Оч йўлбарсранг илоннинг узунлиги 6 метргача етиши мумкин. Аммо мушукдан катта жонивор зоти борки, уларга хавф туғдирмайди. Бир сўз билан айтганда, безиён илон ҳисобланади.

7. Илонларнинг қовурғаси кўп. Аксар ҳолатларда 250 жуфтгача. Баъзи илонларнинг қовурғаси 300 жуфтгача етади.

8. Яшил анаконда ҳам сеткали илон зотидан қолишмайди. Унинг ҳам узунлиги деярли 10 метрни ташкил этиб, 100 килодан ортиқ вазнга эга.

9. «Болажон» лақабли тўқ йўлбарсранг илон Америкадаги ҳайвонот боғида яшайди. Унинг вазни 183 килограммдан иборат.

10. Илоннинг ички аъзолари одамлардаги каби эмас, бир-бири билан ёнма-ён жойлашган.

11. Ўлжани ютаётганда, бўш жой кўпроқ бўлиши учун илоннинг юраги автомат тарзда нарироққа сурилиб олади.

12. Олимларнинг фикрича илонлар табиатан кар бўларкан. Лекин айрим мутахассислар бунинг аксини исботлашган. Ҳарқалай, ҳамма илон ҳам кар эмас. Баъзилари одамдан ҳам яхшироқ эшитиш имконига эга экан.

13. Илонга кечаси мўлжалдан адашмасликда бош қисми тепасида жойлашган «ўтказгич» ёрдам беради.

14. Илон тилини чиқариб вишиллаганда, кўпчилик у заҳар сочяпти деб ўйлайди. Ундай эмас. Айрим илонлар тилини чиқариб вишиллаш асносида ўзи учун янги ахборотлар тўплайди. Яна одам хавф солишини кўнгли сезганда шу йўл билан қўрқитишга ҳаракат қилади.

15. Дунёдаги энг кучли заҳарга эга илонлардан бири бу «қора мамба» зотли илондир. У асосан Африка қитъасида яшайди. Айтишларича, илон яшайдиган ҳудудлардаги одамлар унинг номини овоз чиқариб айтишга ҳам қўрқаркан. Қора мамба эшитиб қолиб ҳужум қилишидан чўчишаркан. Лекин қора мамба илоннинг ранги аслида қора эмас. Бу илонлар одатда зайтунранг, жигарранг, кулранг бўлади.

16. Қора мамба жуда тажовузкор илон. Ўлжага ташланганда бирдан икки-уч ерини тишлашга улгуради. Жуда тезкор. Ҳаракатланганда тезлиги соатига 20 километргача етади. Бир мартанинг ўзида 15 миллиграмм миқдорда заҳар сочади. Бу ҳар қандай жонзот учун албатта ўлим ҳадя этади.

17. Аммо зўрдан зўр чиқади. Қора мамбадан ҳам хавфлироқ, тажовузкорроқ илон бу «Тайпан»дир. У Австралияда истиқомат қилади. Тайпаннинг заҳри организмга киргандаёқ юрак мушакларини ишлашдан тўхтатиб, тирик жон борки ўлимга маҳкум этади.

18. «Тупурувчан кобра» тури ўлжасини ҳам тишлаб, ҳам заҳар ёрдамида ўлдира олади. У уч метр узоқликдан туриб заҳар сочса, заҳри мўлжалга аниқ тегади. Бу илон ўлжасининг кўзини мўлжаллаб заҳар сочади.

19. Ҳиндистонда яшовчи «Тасмали илон» тури безиён. Агар унга тегмасангиз, сиз билан иши ҳам, ҳуши ҳам бўлмайди. Аммо унинг заҳри ўндан зиёд одамни бирдан ажалга кўндаланг этади.

20. «Қироллик кобраси» ҳам Африка, Ҳиндистон тарафларда яшайди. У ҳажми жиҳатидан ҳам кўп қариндошларини ортда қолдиради. Бир томчи заҳри эса 25 кишини ўлимга маҳкум этади. У филни тишласа, шундай улкан жонзот ҳам бир лаҳзадаёқ оёқ узатиб юборишдан бўлак чора топа олмайди. Қироллик кобраси фақат болаларини ҳимоя қилиш мақсадларида ташланиши мумкин. Агар болаларига тегмасангиз, сизга зиён етказмайди. У жуда ақлли жонзот. Хавф туғилганда болаларини ўзи еб битиради.

21. Заҳарлиликда Австралияда яшовчи «Йўлбарс илон» ҳам қироллик кобрасидан қолишмайди. Маҳаллий аҳоли вакилларининг гапига кўра, йўлбарс илон жуда айёр. Ерга узала тушиб ётиб олса, сиз уни таёқ думалаб ётибди деб ўйлайсиз. Тепасидан ўтаётганингизда кутилмаганда ташланади, тамом.

22. Барча илонларнинг чап ўпкаси ўнг ўпкага қараганда каттароқ бўлади. Айрим илонларнинг эса ўнг ўпкаси умуман бўлмайди.

23. Баъзи илонлар тўйганини билмайди. Уларда шу ҳиссиёт йўқ. Шунинг натижасида уларнинг кўпи бўкиб ўлади.

24. Дунёдаги энг узун илонлардан бири сифатида Американинг Огайо штатида яшовчи «Юнгдор» лақабли илон ҳам эътироф этилади. У 18 ёшга етган. Узунлиги 7, 31 метр, вазни 136 килограммга тенг.

25. «Филиппин кобраси» профессионал снайпер. У беш метр узоқликдан туриб заҳар сочса ҳам ўлжасини аниқ мўлжалга ола билади. Лекин қироллик кобраси каби ўзи учун хавф туғилмаса, биринчи бўлиб ҳужумга ўтмайди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...