ЛОНДОНДА «ИШИД»НИНГ АЁЛ АЪЗОСИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ…

0

 

Дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи аъзоси, 36 ёшли террорчи аёл София Амира Шайх Лондонда қўлга олинди. Дастлабки тергов жараёнидаёқ террорчи аёл Лондондаги Илоҳий Павел ибодатхонасини портлатишга ҳозирлик кўрганини тан олди. Яна ўша ҳудуддаги отелни портлатиш ҳам аёлнинг режасида бўлган.

Худди шу мақсадда у портловчи ускуналар тайёрловчилар билан яқиндан алоқада бўлиб, кўп маротаба портлатилиши керак бўлган жойларни разведка қилган. Дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳига содиқ қолиш ҳақидаги қасамёдни эса 2019 йил август-октябр ойларида қабул қилган. Бундан ташқари, интернет орқали террор гуруҳи етакчилари билан доимий равишда алоқа қилган.

Астағфирилло!!!

 

loading...