Месси Роналдуни мақтади

0
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Ювентус» форварди Криштиану Роналду ҳақида илиқ фикр билдирди, дея хабар бреади СА.

– Роналду кетиши «Реал»га зарар етказдими?

– Улар кўплаб голлардан айрилишди. Бундай бўлиши аниқ эди. Роналду нафақат кўп гол уради, балки жамоага катта фойда келтиради.

Ҳар мавсум 50та гол урадиган футболчи энди жамоада эмас, улар шуни исташганмиди? «Реал»да кучли футболчилар етарлича, аммо Роналдудек 50та гол урадигани йўқ.

– Криштианунинг ҳозирги ўйини ҳақида нима дейсиз?

– У гол уришда давом этаётгани нормал ҳолат. Роналду – йиртқич ҳужумчи, у гол уришни яхши кўради» – дейди Месси.

35 ёшли португалиялик жорий мавсум А Сериянинг 20та учрашувида 20та гол урди.

loading...