ҚАЙСИ МАҲСУЛОТЛАР КЕЧАСИ БИЗГА УЙҚУ БЕРМАЙДИ?..

0

 

Олимлар ўз тадқиқотлари, қолаверса, ҳаётдан олинган мисолларга асосланган ҳолда кечаси уйқусизликка олиб келадиган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди. Демак:

 

ФАСТФУД

 

Фастфудни ухлашга ётишга яқин қолган маҳал истеъмол қилиш керак эмас. Чунки унинг таркибидаги ёғлар ошқозонга киргач, жиғилдон қайнашини келтириб чиқаради.

 

АЛКОГОЛЬ

 

Спиртли ичимликнинг ҳар қандай тури тунги уйқунинг кушандаси ҳисобланади. Айнан спиртли ичимлик сизни тун бўйи бир неча ўн маротаба уйғониб кетишга мажбур қилади.

 

КОФЕ

 

Кофе таркибидаги кофеин моддаси марказий асаб тизимини сергак торттиришда алоҳида ўрин тутади. Шу сабабли сиз кечки овқат билан бир чашка кофе ичсангиз ҳам шу нарса тунда ухлай олмай азобланишингизни таъминлаши мумкин.

 

ШОКОЛАД

 

Шоколад нафақат калоринга, балки кофеинга ҳам бой маҳсулот. Бундан ташқари шоколад таркибида теобромин моддаси борки, у юрак уришини тезлаштиради. Бунинг натижасида уйқусизлик келиб чиқади.

 

АЧЧИҚ ҚАЛАМПИРЛИ ТАОМЛАР

 

Аччиқ қалампир кечқурун истеъмол қилинса, кечаси уйқуга ётишингиз билан жиғилдон қайнай бошлайди. Ёғли таомлар ҳам худди шундай ёқимсиз ҳолатни келтириб чиқаради. Иккала ҳолатда ҳам кечаси ухлай олмай қийналишингиз кафолатланади.

Тунлари уйқунгиз тотли ва осуда кечсин!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...