Ранглар нима дейди?

0

Кўзлар рангининг инсон темпераментига боғлиқ эканлиги психолог ва криминалистлар томонидан тасдиқланган. Шундай экан, таърифлар билан танишинг

Қора кўзлар

Қора кўзлар эгасининг ғайратли ва сабрли эканлигини англатади. Шунингдек, улар кўникувчан ҳамдирлар.

Жигарранг кўзлар

Кўзлари жигарранг шахслар ҳокимлик қилишга мойил бўладилар, бироқ улар озгина дангасароқ, шунинг учун ҳам, кўпгина орзулари армон бўлиб қолиб кетиши табиий. Улар байрам ва тантаналарни хуш кўрадилар.

Кулранг кўзлар

Кулранг кўзли шахслар ўта меҳнатсевар, мақсад сари олға интилувчандирлар. Улар сокин ва мулоҳазакор бўладилар. Кўпинча катта ютуқларга ҳам эришадилар.

Кўк кўзлар

Кўк кўзлилар романтик ва прагматик бўладилар. Улар шамол каби беқарор бўлиб, кўпинча муҳаббат борасида бевафодирлар.

 

 

loading...