Самарқандлик эркак собиқ хотинини пичоқлаб ўлдирди. Нега?..

0

 

Бу воқеа Самарқанд вилоятида содир бўлди. Исми-шарифи сир тутилган эркак собиқ хотининикига болаларини кўриш учун маст ҳолатда кириб борганди. Аёл мастлиги учун ҳам болаларини унга кўрсатишдан бош тортди. Шунда ғазабга минган эркак қўлидаги пичоқ ёрдамида собиқ хотинига жиддий тиғ жароҳатлари етказди. Шу орада собиқ қайнотаси ҳозир бўлди. Шубҳасиз, қизини ҳимоя қилишга тутинди. Эркак уни ҳам пичоқлади. Оқибатда ота ва қизини касалхонага олиб кетишди. Бахтга қарши аёл врачларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, оламдан ўтди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган. Қотил қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

upl.uz

loading...