Швейцария президенти ўз юбилейига у билан бир санада туғилган барча ҳамюртларини таклиф қилди

0

Швейцария президенти Симонетта Соммаруга ўз таваллудининг 60 йиллигига у билан бир санада туғилган барча ҳамюртларини таклиф қилди.

Бу ҳақда The Local нашри хабар берди. 

Президентнинг юбилейи иштирокчисига айланиш учун президент сайтида рўйхатдан ўтиш ва ўз паспорти нусхасини тақдим қилиш керак бўлади.

Соммаруга 14 май куни 60 ёшга тўлади. Нашрнинг таъкидлашича, 1960 йилда мамлакатда 94372 бола дунёга келган, бундан эса ўша йили кунига ўртача 260 швейцариялик туғилгани келиб чиқади ва тахминан шунча одам президент юбилейига бора олиши мумкин.

Ҳозирча президент ўз юбилейи тафсилотлари билан бўлишмаяпти. Шуниси маълумки, тантана Бёрн яқинида бўлиб ўтади.

Симонетта Соммаруга 2020 йил 1 январдан Швейцария президенти лавозимини бажаришга киришган.

 

kun.uz

loading...