Сурия армияси жангчилари туркларнинг яна бир ҳужумини қайтаришга эришди…

0

 

Маълумки, айни пайт Суриянинг Идлиб вилоятида турк қўшинлари ва мухолифатчи жангарилар биргаликда Башар Асад армиясига қарши жанглар олиб бормоқда. Бугун Сурия армияси жангчилари уларнинг яна бир ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлишди.

Маълумотларга қараганда, мухолифатчи жангарилардан иборат отряд ва турк қўшинлари ҳукумат армиясининг Найробдаги позициясини йўқ қилиш истагида ҳужум уюштирган. Лекин омад кулиб боқмади. Жангарилар қақшаткич қарши зарбалар натижасида ортга чекинишга мажбур бўлди. Экспертлар айтишмоқдаки, турклар бу билан ҳам тўхтаб қолмайди. Яқин вақтларда қайта ҳужумга ўтишлари тайин.

Биз эса сиз ўқувчиларни Сурияда бўлаётган жанглар ҳақидаги энг сўнгги хабарлар билан таништириб борамиз.

 

loading...