«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «СУЛАЙМОННИНГ СИНГЛИСИ ШОХ СУЛТОННИНГ СЕРИАЛДАН ТАШҚАРИДАГИ ҲАЁТИ…»

0

 

Турк киноижодкорларининг «Муҳташам юз йил» сериалида Сулаймоннинг синглиси Шох Султон ҳақида қисқа эпизодлар бериб ўтилган. Унда Шох Султоннинг Тўпқопи саройига келиши, эри Лутфий пошшанинг бош вазир лавозимига тайинланиши, фоҳишалардан бирига нисбатан шафқатсизлик қилиш ва бу иши учун подшо тарафидан сургун қилиниши намойиш этилган холос. Аслида-чи? Шох Султоннинг асл ҳаёти қандай кечган?..

Шох Султон Селим I ва Хафса султоннинг қизи. Султон Сулаймоннинг туғишган синглиси. У 1509 йил Манисада туғилган. 14 ёшга етгунга қадар ўқиш ва ёзишни ўрганган. Болалиги Тўпқопи саройида ўтган. 14 ёшида, яъни, 1523 йили уни 32 ёшли Лутфий пошшага узатишди. 1539 йил 13 июлда Лутфий пошша усмонийлар империясининг бош вазирига айланди.

1541 йили Шох Султон ва Лутфий пошша ажрашиб кетишди. Бунга Шох Султоннинг эри тарафидан тинимсиз калтакланишлари, фоҳишага нисбатан шафқатсизлик қилгани учун подшо уни Грецияга сургун қилиши сабаб бўлди. Шох Султон ҳеч қачон эридан калтак егани ҳақида султон Сулаймонга айтмаган. Ичга ютган ва Лутфий пошшадан икки қиз фарзанд кўрган. Лутфий пошша сургун қилингач, Шох Султон Тўпқопида фарзандлари билан бирга яшай бошлаган. Ваҳоланки, бу воқеалар сериалда кўрсатилмаган.

У подшо ҳарамидаги энг обрўли аёлга айланди. Ҳатто, обрў, ҳурмат қозониш масаласида Хуррам султонни ҳам ортда қолдира олди.

Қизлари Эсмахон ва Неслихонлар онасининг назорати остида ўқишни давом эттиришди. Кейинчалик Эсмахон 18 да, Неслихон 16 ёшда турмушга узатилишди.

Шох султон ҳаёти давомида хайрия ишлари билан шуғулланди. Беморларга ва қашшоқларга ёрдам кўрсатди. Қашшоқлар учун болалар шифохонасини бунёд эттирди. 1556 йили «Шох Султон» деб номланган катта мачит қурдирди. У 1572 йили оламдан ўтган ва ўзи қурдирган мачитга дафн этилган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...