ЭЧКЕМАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Эчкемар калтакесаклар оиласига мансуб жонивордир.

2. Эчкемар асосан иқлими иссиқ ҳудудларда умргузаронлик қилади. У тропик иқлимни кўтара олмайди.

3. Эчкемарлар ер юзида бундан 18 миллион йил олдин пайдо бўлган.

4. Майда эчкемарнинг узунлиги зотига қараб 50 дан 100 сантиметргача бўлади.

5. Эчкемарнинг тили жуда ҳаракатчан. У ҳамиша худди илонлар каби тилини ташқарига чиқариб ўйнатган ҳолда ҳаракатланади.

6. Эчкемарнинг думи танасига нисбатан узунроқ бўлади. У думи ёрдамида душманига жуда кучли зарба бера олади.

7. Эчкемарлар калтакесакнинг ўзига қараганда майдароқ турлари, балиқ, кийик, илонлар, қуш тухумлари, қушлар билан озиқланади.

8. Бир қатор давлатларда одамлар эчкемар тухуми, аксар ҳолатларда унинг ўзини ҳам таом сифатида истеъмол қилади.

9. Эчкемарларнинг никоҳ мавсуми баҳорда бошланади. Урғочиси 15 тадан 20 тагача тухум қўяди. Лекин у тухум босиб ўтирмайди.

10. Болалари дунёга келгандан кейин ҳам урғочи уларнинг парвариши ва тарбияси билан умуман шуғулланмайди.

11. Эчкемарнинг ёввойи табиат қўйнида деярли душмани йўқ. Шунинг ҳисобига 50 йилгача умр кўради.

12. Эчкемарнинг энг майда турлари фақат ўт-ўланлар билан озиқланади.

13. Эчкемар керак бўлганда заҳарли илонни ҳам тутиб ейди. Бироқ заҳар унга умуман зиён етказмайди.

14. Йирик эчкемарнинг териси пойафзал, кийим-кечаклар тайёрлашда ишлатилади.

15. Комодо эчкемари ер юзидаги энг йирик ҳисобланади. Унинг узунлиги 3 метргача, вазни 140 килограммгача етади. У дарахтда бемалол шохдан шохга ўтиб юра олади, сувда сузишни ҳам қойиллатади.

16. Тўйиб емиш егач, эчкемарнинг қорни шишиб кетади. Аммо ҳаёти учун хавф туғилса, у қорнидаги емишни қусиб ташлайди ва қочиши осонлашади.

17. Эчкемар бир ейишда ўз вазнидан бир неча баробар оғирроқ емишни паққос туширади.

18. Комодо эчкемарининг сўлагида кучли заҳар бор. У одамни тишласа ҳам ўша заҳоти ўлим топади.

19. Комодо эчкемари оч қолиб овқат топа олмаган пайт ўз болаларини еб битиради.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...