КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Психиатр қабулида:

— Дўхтир, менга худди елкамда кичкинагина тимсоҳчалар ўрмалаб юргандек бўлаверади.

— Вей, нимага тимсоҳчаларингизни менга ирғитасиз-а? Нарироқ туринг!

 

* * *

 

Врач ҳамкасбидан сўради:

— Нега беморлардан қанақанги спиртли ичимлик ичишини сўрайверасан? Ташҳис қўйишингда ёрдами тегадими?

— Йўқ, қанча ҳақ олишмни белгилаб оламан.

 

* * *

 

— Тўтиқушингни гапирадиган дегандинг. Мана, сеникига неча марта бордим, лекин тўтининг гапирганини эшитмадим-ку!

— У кимнинг олдида гапириш хавфсиз эканини яхши билади.

 

* * *

 

Икки от учрашиб қолишди. Бири иккинчисига арз қила кетди:

— Хўжайин жонимга тегиб кетди. Гоҳ устимга миниб чоптиради, гоҳ пичан ташитади. Нафас ростлашга вақт бермайди.

— Унда сен жониворларни ҳимоя қилиш жамиятига арз қил!

— Ҳо, саводим борлигини билиб қолса, яна кабинетига олиб кириб ёздирсинми?!.

 

* * *

 

Типратикон боласи ўрмонда адашиб қолди. Ярим тунгача уйини қидириб дайдиди ва ниҳоят кактусга урилиб кетиб овозининг борича бақирди:

— Худога шукр-ей, ойим шу ерда экан!

 

* * *

 

Аёл дугонасига деди:

— Эрим билан ажрашдим ва унга бўлган муносабатим ёмон томонга ўзгарди.

— Нега унда никоҳ узугини ҳалиям тақиб юрибсан?

— Узукка бўлган муносабатим ҳеч қайси тарафга ўзгаргани йўқ.

 

* * *

 

Қария оғилхонага кирса, ҳўтиги йиғлаб ўтирибди. Ундан сўради:

— Ҳўтиквой, нега йиғлаяпсан?

— Анави сигир мени «эшшак» деб ҳақорат қилди.

 

* * *

 

Муаллима:

— Шу оддий нарсаниям билмайсанми? Э, агар ўғлим бўлганингда, ўзимни томдан ташлаб ўлардим.

Ўқувчи:

— Устоз, унда мени асраб ола қолинг!

 

* * *

 

Икки қария суҳбатидан.

— Эшматвой, болаликда қизларнинг орқасидан қувлаганларимиз эсингдами?

— Ҳа, қувлаганларимиз эсимда, лекин нега қувлаганимизни ҳалиям эслай олмайман.

 

* * *

 

150 килолик балиқ дарё тубига тушгач, шеригига деди:

— Ўлай агар, ҳозиргина бизга тўр ташлаган одамнинг оғирлиги юз килодан кам эмасди!

 

loading...