Немис олимлари огоҳлантиради: «ЕР ЮЗИДА КЎЗ ГРИППИ ПАЙДО БЎЛДИ…»

0

 

Германия олимлари яқинда кўз гриппи деб номланган янги вирус пайдо бўлганини маълум қилишди. Айтишларича, бу вирусга қарши ҳозирча махсус терапия йўқ. Аслида кўз гриппи вируси 2016 йили ҳам Боннда пайдо бўлганди. Кейинчалик у ортидан нафас йўллари хасталиги, ошқозон касалини тортиб кетган. Орадан маълум вақт ўтиб вирус сирли равишда ғойиб бўлган.

Кўз гриппининг дастлабки белгилари шундан иборатки, аввал бир кўз қизаради. Кейин шиша бошлайди. Ҳеч қанча ўтмай, вирус юқтирган одамни безгак тута бошлайди. Ёруғликка умуман қарай олмас даражага етади. Энг ёмони, бу вирус қўл бериб кўришишдан сўнг кўзингизни ушлаб қўйсангиз бас, дарров юқади.

Кўз гриппи вируси унча-мунча дорини тан олмайди. Жуда оғир ўтади. Баъзи вирус юқтирганлар бир неча ҳафталаб қийналиши мумкин. Шунинг учун олимлар барчага мурожаат этиб, биринчи навбатда иммунитетни кўтаринки ҳолда ушлаш, кейин эса тез-тез қўл чайишни, хоналарни дезинфекция қилишга эътибор қаратишни маслаҳат беришади.

 

loading...