Путиннинг дастхати Москвадаги аукционда 340 минг рублга сотилди

0

Россия президенти Владимир Путиннинг америкашунос Валентин Зоринга йўллаган шахсий дастхати Москвадаги ким ошди савдосида 340 минг рублга сотилди, дея хабар беради «12-стул» аукцион уйи матбуот хизмати.

В.В.Путиннинг дастхати

 

Бундан ташқари аукционда, “Тахтлар ўйини” («Игра престолов») романининг муаллифи ёзувчи Жорж Мартиннинг рус нашрида қолдирган китоби 15 минг рублга, Сергей Шнуров имзолаган «Группировка Ленинград» бейсболкаси 4200 рублга сотилган.

Шунингдек, Aстрид Линдгрен, космонавтлар Юрий Гагарин, Валентина Терешкова ва бошқаларнинг имзолари ўз харидорларини топди.

Таниқли режиссёр ва сценарий муаллифи Aндрей Тарковский номи билан боғлиқ лотлар энг оммабоп бўлган. Жумладан, унинг «Зеркало» фильми устида ишлаётганда ёзган ёзувлари 160 дан 650 минг рублгача бўлган нархларда аукцион болғасининг остида сотилди.

Тарковский билан актёрлар Aлександр Кайдановский ва Aнатолий Солоницинлар биргаликда «Сталкер» фильмидаги съёмка жараёнидан тасвирланган тўпламлари, яъни плёнканинг негативи ва асл фотосуратлари бошланғич нархдан икки баравар қиммат 120 минг рублга сотилди.

Грузиялик рассом A. Рижинашвилининг Aндрей Тарковский ва Сергей Паражанов томонидан 1981 йилда имзоланган каталоги 195 минг рублга сотилди, – деб қўшиб қўйди аукцион уйи.

В.Путиннинг Валентин Зоринга юборган мактуби

В.Путиннинг Валентин Зоринга юборган мактуби
Гоголнинг дарвозаси детали

Гоголнинг дарвозаси детали
Жорж Мартин романининг рус тилидаги нашри

Жорж Мартин романининг рус тилидаги нашри
А.Тарковскийнинг қўлёзмаси

А.Тарковскийнинг қўлёзмаси
А.Тарковскийнинг қўлёзмаси

А.Тарковскийнинг қўлёзмаси
Сергей Паражановнинг ижоди
loading...