Роналду – 1000! Месси – 1000!

0

Бироз олдин, Испания чемпионатининг 25-тури доирасида “Барселона” ўз майдонида “Эйбар”ни қабул қилиб, Лионель Мессининг покери ҳамда Артурнинг голлар эвазига 5:0 натижаси билан зафар қучди.

Месси гол+пас системаси бўйича ўз натижасини 1000тадан ошириб бундай кўрсаткичга эришган 21 асрдаги илк футболчига айланди. Унинг ҳисобида 696 гол ва 396 ассист мавжуд.

А Сериянинг 25-туридан ўрин олган СПАЛ – “Юнентус” баҳсида (1:2) майдонга тушган туринликлар форварди Криштиану Роналду эса бугун фаолиятидаги 1000-учрашувда майдонга тушди ва рақиб дарвозасини ишғол этишга ҳам эришди.

loading...