САМАРҚАНДДА ҲОМИЛАДОР АЁЛ ВА 5 ЯШАР БОЛАСИНИНГ УСТИГА СИМЁҒОЧ ҚУЛАБ ТУШДИ…

0

 

Бу воқеа 20 феврал куни содир бўлди. Ўз йўлида кетаётган Умида Раҳмонова исмли ҳомиладор аёл ва 5 яшар гўдагининг устига кутилмаганда симёғоч қулаб тушди. Ўткинчилар ўша ердан ўтиб кетаётган «Тез ёрдам» машинасини тўхтатиб, касалхонага олиб бориб қўйишини сўрашганда, врачлар уларни бошқа ерга чақиришганини, бу уларга тегишли эмаслигини айтишди-ю, жуфтакни ростлаб қолишди. Одамларнинг ўзи она-болани машинада касалхонага етказишди. Кейинроқ маълум бўлдики, машина эгаси жабрланувчи аёлнинг эри, гўдакнинг отаси экан.

Ҳозирда она ва боланинг аҳволи қандайлиги тўғрисида маълумот тарқатилмаган.

— Биз АТС га кўп мартаба мурожаат қилганмиз, — дейишди ўша атрофда яшовчилар. — Аммо ҳеч ким симёғочни тўғрилаб қўймади. Мана, бегуноҳларнинг жонига жабр бўлди…

Қолаверса, мутасаддилар йўлдан ўтиб кетаётиб жабрланувчиларга тез тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортган «врач»ларга ҳам худо тавфиқ берса кошкийди.

 

loading...