Тахиатошда 189 та фуқаронинг иш ҳақи ундириб берилди

0

Мажбурий ижро бюроси Тахиатош туман бўлим иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ижро ҳужжатларига асосан, Тахиатош тумани ҳудудида жойлашган, қарздор “Қорақалпоғистон кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонасидан 189 та фуқаронинг жами 342.128.691 сўмлик иш ҳақиларини ундириш юзасидан ижро ҳужжатлари мавжуд эди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ушбу ижро ҳужжатларига асосан, фуқароларнинг иш ҳақиларини ундириш мақсадида “Қорақалпоғистон кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонасининг банк ҳисоб рақамларига банд солинган ва қарздор корхонага тегишли мавжуд мол-мулклари хатловга олинган.

Шундан кейин, хатловга олинган мол-мулклар реализация қилиш учун электрон-онлайн аукцион савдо майдончасига сотувга қўйилди ва сотувдан тушган маблағлар Мажбурий ижро бюроси Тахиатош туман бўлими томонидан фуқароларнинг илтимосномаларига асосан пластик карточкаларига ўтказилиб борилди.

Натижада қарздор корхонадан иш ҳақилари тўлиқ ундириб берилди ва ижро иши амалда тўлиқ бажарилганлиги боис тамомланди.

loading...