УКРАИНАЛИК ОНАХОН ОЛАМДАН ЎТГАЧ, ОРАДАН 10 СОАТ ЎТИБ ТИРИЛИБ КЕТДИ…

0

 

Украинанинг Винница вилоятида яшовчи 83 ёшли Ксения Дидух оламдан ўтганди. Касалхона врачлари томир уришини ва қон босимини текширишди. Юрагини кардиограмма қилишди. Тўғри чизиқдан бўлак ҳеч нарса чиққани йўқ. Шундан кейин яқинларига онахон оламдан ўтганини айтишди. Ксения онани уйга олиб кетиб, дафн маросимига ҳозирлик кўра бошлашди. Гўр ковлаттирилди. Марҳумани ёдлаш мақсадларида махсус таомларга буюртма берилди. Қарангки, насронийларнинг мурдани уч кун уйда ушлаб туриш одати мана шу ерда иш берди. Онахон орадан 10 соат ўтгач, фавқулодда тирилиб кетди.

Кейинроқ тан олиб айтдики, нариги дунёда эри раҳматли билан учрашибди.

— Менинг эрим тириклигида руҳоний бўлган, — деди кампир. — Мени кўрди-ю, дуо қила-қила худодан руҳимни қайтариб олиб берди. Ҳали ўлишимга эрта экан…

Астағфирилло!!!

 

loading...