Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 23 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

23 феврал куни қатъиятлиликдан воз кечишингиз керак бўлади. Акс ҳолда ҳамма сизни димоғдорликда айблай бошлайди. Айримларнинг сийдик йўлларида жиддий муаммолар юзага келиши мумкин. Дарҳол врачга учрашишингиз шарт. Ўзингизга ўзингиз табиблик қила кўрманг. Барибир фойда чиқмайди. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режимини бузмаслигингиз сўралади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Қай жабҳада зарурат туғилса, ўшанга бор кучингизни сарфласангиз ярашади. Бошқа пайт беҳуда куч сарфлашингиздан не наф. Жисмоний жиҳатдан фаоллик бугун жуда керак. Лекин организмни жисмонан зўриқтиришингиз тавсия этилмайди. Айниқса, спорт билан шуғулланадиганлар бу масалада жуда эҳтиёт бўлишлари лозим. Ёлғизлар кечқурун романтик учрашувга чиқишлари кутилмоқда. Кўнгил изҳорлари, романтика, гармония фақат сиз билан бўлади.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

23 февралда дуч келган одам сизга бақириб, норозилигини намойиш эта бошлайди. Бўш келманг. Шахсий ҳаётдаги ҳурмат-иззатингизни ҳам ниҳоятда асрашингиз керак. Уларни йўқотиб қўйишдан сақланинг. Оила қурмаганлардан кимдир олис сафарга чиқади ва йўлда бўлғуси жуфтини учратади. Суҳбат ва танишув худди эртаклардагидек кечади. Туйғулар жунбушга келади. Орангизда ҳақиқий муҳаббат пайдо бўлади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Яқиндагина тадбиркорликка қўл урганлар бугун ҳамкорлик масаласидаги келишувларни аъло даражада ташкил эта олишлари керак. Лекин сирларингизни уларга ошкор эта кўрманг. Ҳозирча сиз қандай истеъдод эгаси эканингизни билмай тура қолишсин. Молиявий муаммолар кўзланган вақтда ижобий ҳал бўлади. Даромадни мўлжалланган пайт албатта оласиз. Имкон топсангиз, ёши улуғ қондошларнинг ҳолидан хабар олинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

23 феврал куни бошқа эркаклар каби сиз ҳам ўзингизни ҳақиқий ватан ҳимоячиси сифатида ҳис эта бошлайсиз. Аммо биринчи навбатда оилангизни ҳимоя қилишни ҳам унутиб қўйманг. Оилада байрам муносабати билан ажойиб байрам уюштирсангиз бўлади. Кечқурунга яқин олисда яшовчи қариндошларингиз меҳмон бўлиб келишлари мумкин. Иш юзасидан ажойиб таклифларни ҳам кечқурун қабул қилиб оласиз. Молияда буюк танаффуслар юзага келади. Кимдир катта бир меросга эга чиқади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Эрталабдан кайфиятингиз ёмон бўлса ҳам ўзингизга ўзингиз душманлик қила кўрманг. Ишда йиллаб орттирган тажрибангиз бир пул бўлишига йўл қўйманг. Олдинга интилинг. Тўсиқлардан қўрқманг. Хаёлларни бир нуқтага жамлашга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида кимлардир сафарга отланиши, бошқа бировлар янги уй сотиб олиш ҳаракатига тушишлари кутилмоқда. Оёғингиздан чалишга уринмасликлари учун доимо сергак туринг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, муолажалар пайти етди.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

23 февралда югур-югурлар оёғингиздан олиши мумкин. Аммо бу яхшиликка. Муҳим ҳужжатлар билан ишлашга тўғри келса, уларга худди қимматбаҳо тошларга муносабат юритгандек муносабат юритишингиз талаб этилади. Худо кўрсатмасин, биронтасига нотўғри имзо чекиб қўйсангиз, йўқ жойдан муаммо чиқиб келиши ҳеч гап эмас. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар идеал даражада эмас. Бироқ идеалга айлантириш учун имкониятлар ҳам йўқ эмас.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Олдинда кутилажак хавфларни тўғри мўлжалга ола билсангиз, сира хатога йўл қўймайсиз. Чунки бугунги кун сиз учун ҳақиқатан хавфли. Эҳтиёткорлик керак бўлади. Оммавий тадбирлар, зиёфатлар, сершовқин давралардан қочинг. Саломатлигингиз ҳам буни кўтара олмайди. Яқинларингиздан тез-тез хабардор бўлинг. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказишингиз кутилмоқда. Баъзи дўстларимиз бугун фарзанд кўриши мумкин. Умри билан берган бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

23 феврал асабий кечади. Ҳар қадамда сизга ҳасад қиладиганлар йўлингизга кўндаланг бўлавериб зериктиради. Кун давомида кимнидир тинчлантириш, ким биландир баҳслашиш, ҳақлигингизни исботлашингизга тўғри келади. Компьютер қаршисида узоқ қолиб кетишингиз тавсия этилмайди. Имкон доирасида эртароқ ухлашга ётинг. Сафарга отланиш зарур бўлса, бошқа кунга қолдиринг. Сира афсус чекмайсиз. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганларга тоза ҳаво жуда зарур. Қанча кўп бўлса шунча яхши. Иш жонингизга теккан. Муҳит зерикарлига айланган. Демак, сиз ўзингизга ёқадиган, кўпроқ наф берадиган иш топишингиз керак. Баъзи бировларнинг ўзини тутиши сизни шок ҳолатига тушириб қўйиши мумкин. Вазиятни ўзингизга бўйсундиришга уринманг. Барибир фойдаси бўлмайди. Кўчада йўл-йўлакай тамадди қилиш одатингиздан воз кечмасангиз бўлмайди. Шу кетишда ҳеч қанча ўтмай саломатлигингизга путур етказиб қўйишингиз турган гап. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

23 феврал куни сизни ҳар тарафдан тафтиш қилавериб зериктиришади. Йўлларда ҳам ҳадеганда ҳужжат кўрсатавериб хуноб бўласиз. Алам қиладигани шуки, ёлғизлардан кимгадир ўзи ёқтириб қолган одам эътибор бермайди. Ташқи қиёфангиз ҳам уни ҳайратга сола олмайди. Илож қанча. Демак, сиз бошқасини топишингиз лозим бўлади. Айримлар бугун куннинг иккинчи ярмида янги уй сотиб олишлари кутилмоқда. Буюрсин!

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугун баъзиларга хорижда ишлашни таклиф этишлари кутилади. Анчадан бери орзулардингиз. Мана, орзуингиз ҳақиқатга айланадиган бўлиб турибди. Шартномага сира иккиланмай имзо қўяверинг. Ёлғизлардан кимдир кун давомида унутилмас учрашувни бошдан кечириши мумкин. Бу инсон бўлғуси жуфтингиз эканига дастлабки суҳбатдаёқ амин бўласиз. Омад сизга ёр бўлсин!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...