Ўзбекистонлик террорчи Америка турмаси офицерини сўйиб ташлаш билан қўрқитмоқда…

0

 

Асли ўзбекистонлик бўлган жангари каллакесар, дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи аъзоси Сайфулла Сойипов 2017 йили Америкада автомобилда одамларни қасддан босиб ўтиб, 8 кишининг бошига етган. Полициячилар Сайфуллани ўққа тутишган. У яраланиб касалхонага ётқизилган. Бу воқеаларнинг барчаси Нью-Йорк ҳудудидаги Қуйи Манхэттенда 2017 йил октябр ойида содир бўлган. Сайфуллани қасддан одам ўлдириш, террор ҳаракати содир этиш, дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳини молиялаштиришда айблашмоқда. Айби исботланса, у олий жазо — ўлимга маҳкум этилади.

Турмадаги хурмача қилиқлари эса офицерлар, назоратчиларнинг жонига тегибди. Айтишларича, Сайфулла нуқул камерадаги кузатув камерасини ёпиб қўявериб хит қиларкан. Бундан ташқари, туни билан камераси эшигини тарақлатиб безор қиларкан. Турма катта офицери уни огоҳлантирганда, Сайфулла бошини танасидан жудо қилиш билан қўрқитган.

— Агар шу офицер яна менинг камерам эшигини очса, — деган террорчи. — Икки дақиқадан кейин бу ҳайвоннинг калласини оламан. Мурдасини менинг камерамдан олиб чиқиб кетасанлар…

Турма маъмурияти унинг офицерга нисбатан тилга олган ҳақоратли сўзларигача баённомага тиркаб қўйган. Хулоса эса битта.

Сайфулла Сойипов ҳануз жамият учун ўта хавфли.

Астағфирилло!!!

 

loading...