Англия шаҳзодаси Гаррининг қироллик титулларидан маҳрум этилиш санаси аниқланди…

0

 

Расмий хабарларга қараганда, Англия шаҳзодаси Гарри ва рафиқаси Меган Маркл шу йил 31 март куни қиролликнинг барча титулларидан маҳрум этилади. Демак, улар икки йилдан бери шуғулланиб келган лойиҳалар  ҳам қироллик балансидан чиқариб ташланади.

Қиролича Елизавета II Гарри ва Меган Марклга кейинчалик қайсидир ишга, лойиҳага қўл урган тақдирда қироллик жумласидан фойдаланишни ҳам тақиқлаб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, шаҳзода Гарри ва Меган Маркл 2020 йил 8 январ куни қироллик титулларидан воз кечиб, мустақил ҳаёт кечиришга аҳд қилишган. Аммо кейинчалик барибир қиролича олдидаги мажбуриятларини бажаришдан бош тортмасликларини ҳам айтиб ўтишган.

loading...