САМАРҚАНДЛИК МАКТАБ ЎҚУВЧИСИ БИРОВНИНГ АВТОМОБИЛИДАН 75 МЛН СЎМ ПУЛНИ ЎМАРИБ ҚОЧДИ…

0

 

Самарқандда  17 ёшли мактаб ўқувчиси Отамурод Эргашев 20 ёшли ўртоғи билан бирга «Кобальт» автомобилининг салонидан 75 миллион сўм пулни ўмариб кетди.

Ўқувчи илгари ҳам судланган. Самарқанддаги №42- ўрта мактабда таҳсил олади. Маълумотларга кўра, ўғрилар пулларни тадбиркор танишининг машинасидан ўғирлаган. Улар машина салонида пул борлигини олдиндан билган ва шунинг учун заҳира калитни ҳам олдиндан тайёрлаб олган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари ўғриларни тунги клубда қўлга олишди. Улар ўғирланган пулларнинг катта қисмини сарфлашга ҳам улгурибди. Суд ҳукмига кўра иккала ўғри ҳам 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукм чиқаришда суд ўқувчиларнинг ҳали ёшлигини, қолаверса, ўғирланган пулларни эгасига тўлиқ қайтарганини ҳисобга олди албатта. Қарангки, ўғрилардан бирининг онаси Самарқанд вилоятида машҳур муаллима экан. Аёл бундан кейин фарзандини қатъий назоратда ушлашини айтиб ўтди.

 

loading...