“Спартак Москва” нима учун “Пахтакор”га миннатдорчилик билдирди ФОТО

0
Хабарингиз бор, бугн Россиянинг Москва шаҳрида мезбон “Спартак” ҳамда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоалари ўртасида назорат баҳси ўтказилди ва унда майдон эгалари 4:0 натижаси билан зафар қучишди.
Ўйиндан кейин эса “Пахтакор” футболчиларининг кийим алмаштириш хонасини тозалаб, рақибларга раҳмат айтган ҳолда стадионни тарк этгани “Спартак” клуби матбуот хизматининг эътиборини тортди.
Москваликлар “шерлар”га бунинг учун миннатдорчилик билдириб, уларга янги мавсум ва ОЧЛнинг муҳим беллашувларида омад ёр бўлишини тилаб қолишди.
loading...