ТУРКИЯДА КУЧЛИ ЗИЛЗИЛА СОДИР БЎЛДИ. ҚУРБОНЛАР БОР…

0

 

Зилзила Туркиянинг Эрон билан чегарадош ҳисобланган Ван вилоятида юз берган. Зилзила кучи 5, 8 баллга тенг. Маркази Тебриз шаҳридан 141 километр узоқликда, ўчоғи эса 5 километр чуқурликда экани аниқланган.

Зилзила оқибатида етти киши ҳалок бўлган. Ўндан ортиқ одам жиддий жароҳат олган. Жароҳат олганларнинг тўрт нафари болалар экани таъкидланмоқда.

Шу йил 26 январ куни ҳам Туркия шарқида кучли ер силкиниши кузатилган. Ўшанда 30 нафардан зиёд одам ўлим топганди.

 

loading...