Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ҳамда Беларусь термалари ўртасидаги баҳс тақдирини ягона гол ҳал этди ВИДEО

0

БААнинг Шаржа шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Баҳснинг 26-дақиқасида Павел Нехайчик томонидан киритилган тўп бералрусликларга минимал ғалаба келтирди.


Ўзбекистон – Беларусь 0:1

23 февраль 2020. Шаржа. «Ал Ҳамрия» стадиони. 18:00 (Тошкент вақти)

Гол: Павел Нехайчик 26, – 0:1.

Амалга оширилмаган пенальти: Станислав Драгун 58 (дарвозабон).

Ўзбекстон: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Мурод Холмуҳаммедов, 3.Умар Эшмуродов (6.Ислом Қобилов, 46), 15.Егор Кримец, 23.Олег Зотеев, 9.Акбар Исматуллаев (Шароф Муҳитдинов, 59), 18.Аброр Исмоилов, 13.Санжар Қодирқулов, 8.Жасур Жалолиддинов (19.Азизбек Турғунбоев, 46), 10.Бобир Абдихолиқов (22.Ойбек Бозоров, 46) (Шоҳруз Норхонов, 70), 11.Игорь Сергеев (21.Ҳумоюн Муртозаев, 46).
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Ҳусниддин Алиқулов.

Беларусь: Павлюченко, Бурко, Политевич, Павловец, Матвейчик, Нехайчик, Кендиш, Корзун (Лискович, 67), Стасевич, Драгун, Лаптев (Подстрелов, 78).

loading...