Деновдаги савдо мажмуасида ёнғин юз берди. 18 та савдо объекти ёниб кетди

0

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги савдо мажмуаларининг бирида 24 февраль куни соат 05:37 да ёнғин содир бўлди.

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, савдо мажмуаси «Баҳористон» маҳалласи Мустақиллик еўчасида жойлашган бўлиб, ёнғин 2 қаватли бинонинг 2-қаватида юз берган.

Оқибатда, 18 та савдо объекти, умумий майдони 630 метр квадрат қисми ёнғиндан зарарланган.

Воқеа жойига Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 7 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Қутқарувчиларнинг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида бинонинг 1 680  метр квадрати ёнғиндан сақлаб қолинган.

Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.

loading...