Жиззахлик 8 ёшли бола онасини ҳокимлик ходими зулмидан қутқаришни сўраб видеомурожаат қилди

0

 

Жиззахлик 8 ёшли бола ҳокимлик ходими зулмидан онасини қутқаришни сўраб видеомурожаат қилди. Видео YouTube каналларда кенг тарқалди.

“Мен Султонов Муҳаммадали 8 ёшдаман. №2 ётоқхонада онам билан яшайман. 4 йил олдин Жиззах вилояти ҳокимлигида ишлайдиган Алишер ака мен уйимни сотаман деб, пул олиб онамни алдаб юрипти. Онам кўп жойларга мурожаат қилгани учун уни 2020 йил 10 январ куни “психбольница”га алдаб олиб боришди. Мен сизлардан пул сўраб мурожаат қилаётганим йўқ, фақат менга маслаҳат беринглар. Мен ҳам Ўзбекистон фуқаросиман. Эшигимиз тақилласа очишга қўрқамиз. Илтимос менга ёрдам беринглар. Дунёда яхши одамлар борлигига ишонаман”, – дейди Муҳаммадали.

УПЛ мухбирлари бола билан кўрсатилган рақам орқали боғланишга ҳаракат қилди, лекин натижа бўлмади. Видео қисқа вақт ичида кўплаб иноснлар томонидан томоша қилинди.

 

everyday.uz

loading...