КУНИ КЕЧА ЙЎҚОЛИБ ҚОЛГАН 10 ЯШАР ҚИЗАЛОҚ ТОПИЛДИ…

0

 

Куни кеча биз Тошкент шаҳар Сирғали тумани Қўйлиқ-7 мавзесида яшовчи 10 яшар қизалоқ уйдан чиқиб ортга қайтмагани ҳақида хабар бергандик. Бу ҳақда қизалоқнинг отаси 35 ёшли Мирзағани ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига хабар берган. Отанинг айтишича, улар хотини билан қизалоқни уришишган ва у аразлаб уйдан чиқиб кетган.

«Шукрона» маҳалласи профилактика инспектори майор Бахтиёр Эшмирзаев ва катта лейтенант Хайрулла Ғаниевлар ўша куни кечқурун қизалоқни топиб ота-онасининг қўлига топширишди. Қизча ўз маҳалласида беркиниб олган экан.

 

loading...