Россия самолётларининг Идлибдаги зарбалари туфайли 10 нафардан зиёд турк аскари ҳалок бўлди…

0

 

Россия ҳарбий фазо кучларига тегишли қирувчи самолётлар Суриянинг Идлиб вилоятида турк қўшинлари жойлашган объектларни бомбардимон қилган. Оқибатда 10 нафардан ортиқ турк аскари, жумладан, шунча террорчи каллакесарлар ўлим топган.

Ҳужумлар 24 феврал куни Идлибдаги жами 18 та аҳоли яшаш пунктида баравар амалга оширилган.

Туркия қўшинлари эса ўз ўрнида Суриядаги мухолифатчи кучлар, террорчилар билан биргаликда Сурия армиясига ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, яқин вақтларда Туркия ва Россия ўртасида навбатдаги музокаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Музокаралар албатта Суриядаги танг аҳвол масаласига бағишланади.

 

loading...