Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 25 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

25 феврал куни иш ва шахсий ҳаётни икки қисмга ажратган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Аралашиб кетса, ё унисимас, ё бунисимас дегандай чалкаштириб юборасиз. Бунинг оқибатида эзгу ниятларингиз амалга ошмай қолиши мумкин. Хатога йўл қўйсангиз, хатоингизни тан олинг. Аммо ҳар бир одамдан узр сўраб ўтиришингиз шарт эмас. Ишхонангизда сизга қарши гапириб ҳамкасбларни йўлдан урадиган бир кимса пайдо бўлади. Эҳтиёт бўлинг. Жуфтингиз сизга муҳим бир сирни очиши кутилади. Буни эмоцияга эрк бермасдан хотиржам қабул қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Аёллар, қиз-жувонларнинг бугун қиладиган ишлари аниқ. Косметолог, сартарош, стилист. Ташқи қиёфангизга бугун шу қадар ажойиб тарзда оро берасизки, бунақасини ҳали тарих ҳам кўрмаган. Тўғри ҳам қиласиз. Ишлайсиз, демак, манфаат ҳам кўришингиз керак. Айримлар куннинг иккинчи ярмида ўтмишдаги муҳаббатини учратиб бироз ўзини йўқотиши кутилади. Бунинг қўрқинчли ери йўқ. Иккингиздаги туйғулар ҳам ўз вақтида ҳақиқий бўлган. Саломатликни асранг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

25 февралда уйқудан уйғонгач, дам олиш ҳақида ўйлай бошлайсиз. Шу кунга қадар оғир ишларни бажардингиз. Дам олиш ҳам зарур. Шу баҳонада янги куч тўплаб оласиз. Дўстларингиз билан учрашиб суҳбатлашинг. Бу ҳам дам олишга киради. Шахсий ҳаётингизда жанжалларга сабаб бўлувчи вазиятлар юзага келиши мумкин. Масалага хотиржам ёндашганингиз дуруст. Ким ҳақ, ким ноҳақлигини вақт кўрсатади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун қисқичбақа буржи остида туғилганлар профессионал касби доирасида малакасини ошириш учун куйиб-ёнади. Раҳбарларингиз зиммангизга янги ва янги вазифаларни юклаб ташлашган. Малака оширишга бўлган иштиёқ улар осонроқ ҳал бўлишини таъминлайди. Баҳонада тажриба орттирасиз. Тадбиркорлар ҳамкорлари билан бўлиб ўтадиган учрашувдан кейин бизнесда янада ажойиброқ натижаларга эриша бошлайди. Моддий аҳволингиз сиз истаганча яхши кечмаса-да, пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз. Кечқурун айримларнинг буйрак ва жигар қисмида жиддий муаммо пайдо бўлиши мумкин.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

25 феврал куни айримлар хонадонидаги меҳмонлар кетиб, ниҳоят енгил ва чуқур нафас ола бошлайди. Меҳмонни севасиз. Лекин ҳамма нарсада меъёр бўлишини истайсиз. Жуда тўғри қиласиз. Ишхонангизда қайсидир ҳамкасбингиз сизга қарши бўҳтон уюштириш пайида эканидан хабар топасиз. Сукут сақлаган ҳолда кураш олиб боринг. Шунда сих ҳам, кабоб ҳам куймайди. Кечқурун аввало овқатланиш режимини ёдга олинг. Режим бузилмаслиги керак. Акс ҳолда саломатлигингизга путур етади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Кунингиз деярли югур-югурлар билан ўтади. Қаергадир шошиласиз, қаергадир кечикаётгандек бўласиз. Аммо шошма-шошарлигингиз ўзингизга зиён етказиб қўйиши ҳеч гап эмас. Тезликни камайтиринг ва мулоҳаза билан иш тутинг. Шахсий ҳаётингиз ҳам худди шу мулоҳазалиликни кутади. Унинг кўмагида шахсий ҳаётингизни янада фаровон торттиришингиз мумкин бўлади. Энг асосийси, оила аъзоларингиз билан айтишишдан тийилинг, вассалом.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

25 февралда сиз яхши кўрадиган тартиблилик сизга бўйин эгмаслиги мумкин. Аксинча, фантазия, шошқинлик сизга ёрдам беради. Ким хизмат сафарига жўнаб кетса, янги танишувни бошдан ўтказади. Бу танишув кейинчалик сизга ҳам моддий, ҳам маънавий етуклик ҳадя этади, унутманг. Шахсий ҳаётингизда ҳам туб бурилишлар содир бўлади. Лекин кўнглингизга қоронғилик ёпирилишига йўл қўйманг. Ҳаммаси яхшиликка. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Куннинг биринчи ярмида сиз оммавий тадбирлардан бирида иштирок этиб, кўпчилик қаршисида сўзга ҳам чиқасиз. Ажабланарлиси, тайёргарлик кўрмагандингиз. Лекин барибир аъло даражада чиқиш қилишга эришасиз. Салбий жиҳатларингизни жуфтингизга намойиш этишдан сақланинг. Яхшиси, қайсарлик ва шу кабиларни мартабангиз ошиши учун ишлатинг. Ёки тадбиркор бўлсангиз, рақобатчиларга қарши қўлланг. Бугун моддий аҳволингиз кечагига нисбатан яхшироқ кечади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

25 феврал куни кимлар биландир баҳсга киришмоқчи бўлсангиз, ғолиб бўлиш учун барча вариантларни хомчўт қилиб олинг. Суҳбатдошларга кўпроқ жилмайиш қилинг. Пул масаласидаги муаммоларни ортиқча асаббузарликларсиз бартараф этишга ҳаракат қилинг. Бировни ёрдамга чақиришингиз ҳам шарт эмас. Ўзингиз аъло даражада уддалай биласиз. Оилалилар кечқурун фарзандлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келишлари мумкин.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун жисмоний зўриқишлар тавсия этилмайди. Бу саломатлигингизга жиддий зиён етказади. Ақлий меҳнатга эътибор қаратинг. У сизга ҳар тарафлама наф келтиради. Ишдан кейин тўғри уйга боришингиз лозим бўлади. Кўчада кўп қолиб кетсангиз, ким биландир жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун рўзғордаги муаммоларга рўбарў бўласиз. Уларни жуда катта тезликда ижобий ҳал этишингиз шарт.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

25 февралда нафақат ўзингизга, балки ўзгаларга тегишли ишларни ҳам амалга оширишингиз зарур. Ишхонангизда ишлар бошдан ошиши кутилади. Уйингизга ҳам кечикиб келишингиз эҳтимолдан холи эмас. Сурункали хасталикка чалинганлар кечки пайт албатта даволовчи врачга учрашиб қўйишлари зарур. Овқатланиш режимига амал қилмай қўйган бўлсангиз, врач эслатиб қўяди. Компьютер қаршисида узоқ қолиб кетманг. Кўзларингизни эҳтиёт қилинг.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугун биринчи навбатда моддий аҳволингизни балансда ушлаб туришга эътибор қаратишингиз керак бўлади. Харажатларни камайтиринг. Даромадни кўпайтиринг. Бунинг учун қўшимча иш топишингиз лозим. Бусиз тез фурсатда пулсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Бугун олис сафарга отланиш, самолётда парвоз қилиш ва хусусий мулк билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш амаллари муваффақиятли кечади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...