ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ЧАЁН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Чаённинг турига қараб олтитадан ўн иккитагача кўзи бўлади.

2. Энди туғилган чаёнчалар то вояга етгунча онасининг елкасида умр кечиради.

3. Чаён сув ичмайди. У намликни ейдиган овқатидан ажратиб олади. Башарти оч қолиб кетсагина, сув ичишга мажбур бўлади.

4. Чаён овқатсиз 2 йилгача яшаб қола олади.

5. Барча чаён турлари заҳарли. Аммо улар одамни ўлдирадиган даражада кучли эмас.

6. Чаёнлар Антарктидадан ташқари ер юзининг барча ҳудудларида топилади.

7. Чаён бундан юзлаб йиллар олдин денгиздан қуруқликка чиқиб яшай бошлаган.

8. Денгизда яшаган чаёнларнинг узунлиги ўз даврида 1 метргача бўлган.

9. Олимларнинг айтишича, ядро уруши юзага келадиган бўлса, сувараклар ўлиб кетиши мумкин. Аммо чаёнлар тирик қоларкан. Улар бизни ўлдирар даражадаги заҳарнинг минг ҳисса кўпроғини ҳам ўзига сингдирганча яшайвераркан.

10. Чаён аслида иссиқ иқлимни хуш кўради. Лекин тоғли ҳудудларда 5-10 минг метр юқоридаги чўққиларда ҳам барибир чаён бор.

11. Чаёнлар асосан тунги ҳаёт тарзини кечиради.

12. Чаён деворга тирмашиб юқорига кўтарилишга устаси фаранг. У кўп қаватли уйларнинг учинчи-тўртинчи қаватларига ҳам деворга тирмашган ҳолда кира олади.

13. Одам чаёндан қўрқади. Бироқ чаён ҳам одамдан қўрқади. Одамга жуда яқин келиб қолгандагина ўзини ҳимоя қилиш учун ташланади.

14. Чаённинг кўриш қобилияти жуда паст. Лекин ҳид билишда тенгсиз.

15. Агар чаёнлар бутун бошли оиласи билан қоронғи ва ёпиқ жойга қамалиб қолса болаларини еб қорин тўйдиради.

16. Иқлим қанча иссиқ бўлса, чаённинг заҳри шунча кучая боради.

17. Чаённинг урғочиси никоҳ мавсумидан сўнг эркагини еб битиради.

Астағфирилло!!!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...