ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ТИМСОҲ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Тимсоҳни кўпинча аллигатор билан адаштиришади. Аллигатор буткул бошқа жонивор.

2. Тимсоҳлар динозаврларнинг авлоди ҳисобланади.

3. Тимсоҳларнинг қариндоши қушлар экан. Бу нарса шубҳасиз, кўпчиликни ҳайратга солади.

4. Тимсоҳ жуда айёр жонивор. Кийиклар, ёки бошқа ҳайвонлар дарё бўйига сув ичгани келишини олдиндан сезади ва белгиланган вақтда соҳилга яқинлашиб, ўлжасини осонликча қўлга олади. Яна бир айёрлиги шундаки, дарёда оқимга қарши оғзини очган ҳолда чалқанча ётиб олади. Кўрибсизки, балиқларнинг ўзи оғзига келиб тушаверади.

5. Аллигатордан фарқли ўлароқ, тимсоҳ шўр сувда ҳам яшай олади.

6. Қорни тўқ тимсоҳ ўлжа тап-тайёр турган бўлса ҳам ҳамла қилмайди.

7. Тимсоҳнинг тишлари ҳар икки йилда бир марта янгиланиб туради.

8. Сувда яшаса-да, тимсоҳ қуруқликка тухум қўяди.

9. Тимсоҳнинг яна бир ажабтовур одати бор. У оғзини очганча ётиб олади. Майда қушлар унинг оғзига кириб тишлари орасида қолиб кетган гўшт парчаларини тортиб олиб ейишади. Тимсоҳ бу қушларга ҳеч қачон тегмайди.

10. Қуруқликда тимсоҳ қисқа масофага ўзининг калта оёқлари билан ҳам фантастик тарзда тез чопади.

11. Тимсоҳ юз йил ва ундан ҳам кўпроқ умр кўради.

12. Тимсоҳ гўштни чайнай олмайди. Уларнинг жағ қисми чайнашга мослашмаган. Шунинг учун у ўлжасини бўлакларга бўлган ҳолда бутунлигича ютади.

13. Фавқулодда вазиятларда тимсоҳлар бир-бирларини еб қорин тўйдиради.

14. Қорни тўқ тимсоҳ тўғри келиб қолганда, бир йил ва ундан кўпроқ вақт емишсиз яшай билади.

15. Айрим тимсоҳлар қурғоқчилик пайтида сув ҳавзасининг энг тубига тушиб уйқуга кетади.

16. Бир ейишда у ўз вазнидан беш карра оғирроқ ўлжани еб битиради.

17. Энг йирик тимсоҳнинг узунлиги 7 метр, вазни 1 тоннагача етади.

18. У сувда соатига 40 километр тезликда сузади.

19. Тимсоҳ ҳажм жиҳатидан йирик бўлса-да, тухуми ғозникидан ҳам кичикроқ бўлади.

20. Ўлжани яхши ҳазм қилиш учун тимсоҳ тош ютади.

21. Қадимий Миср аҳолиси тимсоҳга худо ўрнида сиғинган.

22. Қадимий Хитойликлар тимсоҳдан қўриқчи ит ўрнида фойдаланган. Тимсоҳни занжирлаб қўриқланадиган бино ёнига бойлашган. У ҳаётда бировни бинога яқинлаштирмаган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...