Андижонда Nexia’нинг газ баллони портлади

0

Жорий йилнинг 25 февраль куни Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, “Хидирша” МФЙ ҳудудида жойлашган “газ заправка”да Nexia русумли транспорт воситаси газ баллонида портлаш содир бўлди. Бу ҳақида ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Воқеа соат 09:45 ларда содир бўлган. Маълумотларга кўра, шохобча “Холис тафаккур” МЧЖга, Nexia эса “Шукурулло водий транс” МЧЖга тегишли бўлган. Таъкидланишича, портлаш автомашинанинг металло композитли (скоч) газ баллонининг композит қисми шилиб олиниб, ўзбошимчалик билан ўрнатилганлиги сабаб келиб чиққан.

 

“Портлаш оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар қайд этилмаган. Nexia ҳамда фуқаро Н.Ў.га тегишли бўлган Spark русумли транспорт воситалари техник шикастланган”, дейилади хабарда.

 

Сарвар Анвар ўғли

loading...